Таклиф қилинган жамиятнинг навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тартиби тасдиқлансин:
- Кун тартибидаги масалалари бўйича сўзга чиқишга талабнома йиғилиш котиби орқали оғзаки шаклда берилади.
- Талабнома келиб тушиши сайин чиқиш қилиш учун сўз навбат бўйича берилади;
-Кун тартибидаги масаласи бўйича маъруза 10 минутгача (саволларга жавоб бериш билан бирга); кун тартиби масаласи бўйича чиқиш 7 минутгача; выступления по вопросу повестки дня до 7 минут; батафсил чиқиш қилиш 5 минутдан кўп бўлмаган вақтда;
- овозларни ҳисоблаш учун техник танаффус – 20 митутгача;
- Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида овозларни ҳисоблаш саноқ комиссияси томонидан амалга оширилади;
- Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар ҳамда кун тартибидаги масалалар бўйича овоз бериш натижалари Жамиятнинг акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида эълон қилинади;
- Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши танафус билан 12.00 дан 14.20 гача ўтказилсин.
3.
Жамият эълон қилинган акцияларнинг сонини 622 944 884 400 (Олти юз йигирма икки миллиард тўққиз юз қирқ тўрт миллион саккиз юз саксон тўрт минг тўрт юз) донадан 322 444 884 400 (уч юз йигирма икки миллиард тўрт юз қирқ тўрт миллион саккиз юз саксон тўрт минг тўрт юз)донагача қисқартирилсин ва Жамият уставига тегишли ўзгартиш киритилсин.
4.
Жамият уставига ўзгартиш киритилсин. Тақдим қилинган Жамият уставига ўзгартишнинг лойихаси тасдиқлансин (Мазкур акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши баённомасига 1-сонли илова). Жамият Бош директори Махкамов Н.С.га Жамият уставига киритиладиган ўзгартишларни давлат рўйхатидан ўтказиш вазифаси юклатилсин ва ЎзР Адлия Вазирлигига хужжатлар топшириш санасига Евронинг миллий валютага нисбатан курси бўйича хорижий валютада 12 505 660 000 (ўн икки миллиард беш юз беш миллион олти юз олтмиш минг) сўм миқдори эквивалентида устав фондининг янги миқдори кўрсатилсин.
5.
Жамият ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг энг юқори миқдорини хар ойда ЎзР қонунчилиги билан ўрнатиладиган энг кам иш ҳақининг 200 (икки юз) бараваригача миқлорида белгилансин.
6.
«Universal Sug’urta» АЖнинг Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида»ги Низомга ўзгартиш мазкур баённомага 2-сонли иловасига мувофиқ тасдиқлансин.
7.
«Universal Sug’urta» АЖ Кузатув кенгаши тўғрисида»ги Низомга ўзгартиш мазкур баённомага 3-сонли иловасига мувофиқ тасдиқлансин.ни тасдиқлаш.
8.
«Universal Sug’urta» АЖ Ижроия органи тўғрисида»ги Низомга ўзгартиш мазкур баённомага 4-сонли иловасига мувофиқ тасдиқлансин.