«UNIVERSAL SUG

Сугуртанинг энг яхши анъаналарига асосан

+8 (371) 129-00-99

Кандай килиб сугурта агенти булиш мумкин

Умумий тавсифи

Сугурта агенти - сугурта компаниясининг расмий вакили булиб, жисмоний ва юридик шахслар билан мол-мулк ва шахсий сугурта шартномалари тузиш буйича операцияларни амалга оширувчи шахсдир.

Мазкур касбнинг имиджи сермазмун. Катта ёшдаги инсонлар учун уш бу касб вакили собик иттифокнинг ГОССТРАХ ташкилоти «агенти» ихтиёрий-мажбурий хизмат пакетларини сотиб олишни таклиф килган шахс билан боглик. 1990-йилда "агент" сузи салбий маънога эга булди, негаки « агент» деб аталувчи одамлар хар кандай ташкилотларга тугридан-тугри кириб бориб, турли халк истеъмол молларини «мажбуран» сотиб олишни таклиф этишарди.

Бирок, сунгги йилларда, сугуртачилар хакида тушунча ижобий томонга узгара бошлади. Негаки хозирги кунда купгина ташкилотлар узларининг мол-мулки ва шахсий манфаатларини химоя килиш учун самарали механизм сифатида сугурта килишни танлай бошладилар. Бундай касб эгаси булиш учун махсус таълим талаб этилмайди, лекин сугура килиш асослари буйича баъзи назарий билимларни факультатив тарзида узлаштириб олиш мумкин. Куп холларда сугурта компаниялари уз агентларини мустакил билим беришни йулга куйганлар: бир ой давомида янги ходимларини бозор иктисодиёти, касбий этика ва ахлокий хизмат маданияти асослари буйича укитадилар, барча сугурта турларининг шартлари ва коидаларини тушунтирадилар, хисобот хужжатларини юритиш , бошкарув ва бухгалтерия хисобини олиб боришни ургатадилар. Бундай киска вакт ичида барча билимларни тула-тукис эгаллаб олиш бир мунча мушкулдир, шунинг учун иш берувчилар янги ходимларнинг иктисодий, педагогик, тиббиёт, ижтимоий ёки психологик йуналишида олий таълим дипломи мавжудлиги , шунингдек, инсонлар билан мулокот килиш тажрибасининг борлигини алохида эътиборга оладилар.

Ушбу касбнинг узига хос имтиёзларидан бири иш жадвалининг эркинлигидир. Агент олдиндан белгиланган вакт ичида уз мижозлари билан учрашади. Бирок, бу иш жадвалининг кулайлиги нисбий булиши мумкин, чунки баъзан мижозлар дам олиш ёки байрам кунларида учрашув белгилашлари мумкин. Аммо бу хар бир касбда мавжуд булган узига хос томонлар.

Сугурта агентлигига талабгор булган номзодлар бу иш доимий равишда одамлар билан буладиган мулокотдан иборат булиб, демак инсонлар билан тез алокага киришимлилик бу зарур шахсий фазилатлардан хисобланади. Бундан ташкари психологиядан хам бир оз тушунчага эга булиш лозим.

Умуман олганда, сугурта агенти булиш осон. Энг асосийси- мижозларни тинглай билиш керак, уларнинг эхтиёжларини тушуниш ва ишончли сугурта химояси билан таъминлай олмок лозим.

Компаниямиз коидасига кура, турли даражадаги тингловчиларни дифференциал укитиш йулга куйилган: янги бошлаган ва тажрибали сугурта агентлари хамда агент гурухлари менежерлари, юкори даражадаги дастурлар тажрибали агентлар учун мослаштирилган. Бунда агентларимиз юридик шахслар билан ишлаш технологиясини, мукаммал сугурта махсулотларининг презентациялар техникасини урганишга тайёр булишлари зарур. Менежерларни укитиш- рахбарларимизга уз малакасини ошириш имконини берса, агентларимизга эса: маслахатчи-менеджер мутахассислигини эгаллаб, сотувдан рахбарлик фаолиятига утишга имкон беради.

Сугурта агентининг функционал вазифаси.

Сугурта агентининг иши доимий мижозни топиш билан бошланиб ва у билан шартнома тузиш билан тугалланади. Уш бу жараён куйидаги боскичлардан иборат:

Мижозларни кидириш.

Биринчи боскичда агент сугурта хизматларини таклиф килиш мумкин булган мижозларни фаол тарзда кидира бошлайди. Бунинг учун у потенциал мижозларга кунгироклар килади, реклама тадбирларига фаол катнашиб, мавзуий кургазмаларга ва шунга ухшаш тадбирларга ташриф буюради.

Мижоз билан учрашувни ташкил килиш.

Сугурта агенти мижозлар билан буладиган учрашувга астойдил тайёргарлик курмоги лозим. Яни таклиф килинаётган сугурта хизматларидан тортиб учрашув жараёнининг ижобий йуналишида тус олиши борасида бир нечта сценарийлар анализини уйлаб чикади. Психологлар фикрига кура, учрашувнинг муваффакиятида биринчи 20 сония жуда катта ахамиятга эгадир буни хар бир сугуртачи эсда тутмоги лозим.

Мижознинг эхтиёжини аниклаш.

Бу боскичда сугуртачи билан мижоз уртасида ишонч ва узаро хурмат мухитини яратмоги даркор. Сизнинг вазифангиз- мижозингиз узининг сугурта эхтиёжини аник ифодалашини таъминлаш.

Далиллар ва муайян сугурта хизматларининг аник такдимоти эътирозларни бартараф этишда замин яратади.

Сугуртачи уз фикрини далиллаштиришда мижоз билан булган сухбатдан олинган маълумотларга хамда мижоз эхтиёжининг бирламчи ташхисига таянади.

Шартноманинг техник тайёргарлиги. Сугурта шартномасини тузиш.

Бу боскичда сугуртачи мижозига хар бир хужжатнинг мано ва ахамиятини батафсил тушунтириб, сугурта келишуви бераётган имтиёзларнинг турли вариантларини курсатиб беради.

Сугурталовчи билан мунтазам алокани таъминлаш.

Сугуртачи уз мижози билан сугурта мажбуриятларини бажарилиши буйича юзага келадиган саволларнинг мухокамасини мунтазам равишда олиб боришдан ташкари , сугуртанинг янги хизматлари хакида уз вактида маълумот бериши хам манфаатларидан хисобланади. Юкори малакали сугуртачи таклиф килаётган хизматларини хар томонлама мукаммал билиши лозим, яъни таклиф килинаётган хизматнинг барча турлари, имтиёзлари, сугурта химоясининг мавжуд булган турли камчиликларини мукаммал билган сугуртачи мижозларининг ишончини козона олади ва бу мижозларнинг доимий мижозларга айланишига эриша олади.

Сугуртачининг малака-куникмалари.

Компаниямиз уз ходимларини танлаётганда даставвал номзодларда куйидаги шахсий фазилатларнинг мавжудлигига талаб билдиради: масъулият, катъият, вазминлик ва коммуникация куникмалари. Бу касбни танлаган номзод мижоз олдида, айникса сугурта ходисаси юзага келганда масъулиятни зиммасига олишга тайёр булиши керак. Бу вазиятда куллаб- кувватланмаган мижоз нафакат сугуртачини, балки сугурта компаниясини алмаштириб кетиши мумкин.

Сугурта агентининг истикболлари.

Фаолиятини янги бошлаган сугуртачи унга мунтазам ва юкори даражадаги даромад олиб келувчи доимий мижозлар доирасини шакллантириш учун анча куч ва вакт сарфлаши керак.

Бизнинг сугурта агентларимиз уз шахсий веб-сайтларини яратиб, узларини оилавий агент сифатида такдим килиб, сугуртанинг мухим турларида малакали ёрдам бера олишларини кенг намоиш этадилар. Узини кучли билим ва малака устаси сифатида курсата олган мутахассислар агентлар гурухи рахбарига айланадилар ёки мунтазам мижозлари доирасига хизмат килиб, уларга сугурта бозорининг энг кулай имкониятларини таклиф килиб,"эркин парвоз" учун сугурта брокерига айланиб кетадилар.

Умуман олганда, сугурта агентларининг касбий ва малакавий ривожланиш истикболлари жуда кенг: Улар савдо-сотик менеджерлари, булим ва савдо лойихалари менеджерлари булиши мумкин. Кандай килиб муваффакиятли сугурта агенти булиш мумкин! Сугурта сохасида муваффакиятли агент булиш учун жиддий ишлашга тайёр булиши керак. Сиз иш берувчи таклиф килаётган сугуртанинг барча турларини мукаммал билишингиз керак булади. Сиз хар куни мижозларингиз билан учрашиб, сугуртанинг имтиёзларини, улар учун айнан сиз билан хамкорликнинг афзалликларини ва истикболларини ,уларга кулай нархларни , доимий акцияларни ва баркарор туловлар хакида тулик малумот бериб боришингиз керак. Мижозларингиз сизга хар куни кунгирок килиб, сугурта хакида у ёки бу саволлар билан мурожат киладилар, шахарнинг у бурчагидан бу бурчагига тинмай етиб боришингиз зарур булади, хафтанинг хар бир кунида соатлаб ишлашингизга тугри келади. Агар шу барча шартларга куниб ишлашга тайёр экансиз, демак сиз 70% сугурта агенти була оласиз. Энди кандай килиб бу сохада муваффакиятли булиш ва пул топиш хакида. Албатта, бунинг учун сиз уз касбингизни фидойиларча севишингиз ва уни доимий тарзда мукаммал урганиб боришингиз керакки, токи мижозингиз сиз билан мулокотда булганда рупарасида юкори малакали, уз касбининг чукур билимдони эканлигингизга ишонч хосил килиши керак.

Бунинг учун нима килиш керак?

Бунинг учун сугуртанинг барча махсулотларини мукаммал билиш, мижознинг хар бир саволига аник жавоб бериш лозимки, у сиздан бошка сугуртачи билан хамкорлик хакида уйламаслиги учун. Бу тажрибага сугуртачиларимиз йиллар давомида эришадилар,шунинг учун бошланишига аник бир матнни тайёрлаб, уни яхшилаб ёд олишингизни тавсия киламиз. Фаолиятини янги бошлаётган сугуртачи учун бу энг кулай имконият.

Тажриба вакт давомида орттирилади. Тажрибангиз орттирилганда, сизга матннинг кераги булмайди, чунки энди одамлар билан бемалол мулокотга киришиб, уларнинг эхтиёжларини бир карашдаёк аниклайдиган буласиз. Унгача эса изланинг,харакат килинг ва тажриба орттиринг!

Агар бу маълумот сизни кизиктириб колган булса- бизга кунгирок килинг ёки ёзинг. Биз сизнинг таклифларингизни куриб чикамиз.

Сиз билан келгусида хамкорлик килишга умид киламиз!


Chop etilish sanasi : 2015-01-04 05:23:37

«UNIVERSAL SUG'URTA» Акциядорлик жамияти

Сайтда чоп этилган маълумотларни кучириб олиш, шунингдек ахборот ва хабарлардан парча келтириш факат маълумот манбаси сифатида сайтга хавола келтириш шарти билан рухсат етилади. Парча келтиришда, кучириб олишда маълумотларга узгаришлар киритиш, кушимчалар килиш, ёки маълумотни бузиб курсатиш ман етилади.

Tashriflar statistikasi:

0000113 : bugun

0009161 : oy

0028219 : yil

0000534 : hit