«Universal Sug’rta» АЖ акционерларининг 2018 йил 4 майдаги навбатдан ташқари умумий йиғилишида қабул қилинган қарорлар ва овоз бериш натижалари
№
Овоз беришга қўйилган масалалар
Овоз бериш якунлари
ёқлаш
қарши
бетарафлар
%
сони
%
сони
%
сони
1.
Акциядорлар навбатдан ташкари умумий йиғилишининг саноқ комиссиясининг аъзолари миқдорий ва шахсий таркибини тасдиқлаш
100
2 070 566 000 000
0
0
0
0
2.
Акциядорлар навбатдан ташкари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш
100
2 070 566 000 000
0
0
0
0
3.
Жамият эълон қилинган акциялар сонини камайтириш тўғрисида.
100
2 070 566 000 000
0
0
0
0
4.
Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
100
2 070 566 000 000
0
0
0
0
Умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорларнинг тўлиқ баёни:
1.
Саноқ комиссияси аъзолар сони 3 (уч) кишидан иборат қуйидаги таркибда тасдиқлансин:
- Арифходжаев М.Р.
- Пучкова Л.Г.
- Матякубова З.К.
2.
Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши учун таклиф этилаётган регламенти тасдиқлансин:
- кун тартибидаги чиқишлар бўйича сўровлар йиғилиш котиби орқали оғзаки равишда тақдим этилади.
- Сўзга чиқиш аризалар келиб тушишидан келиб чиққан ҳолда навбат билан тақдим этилади;
- кун тартибидаги масала бўйича ҳисоботлар 7 минутгача (саволларга жавоблар билан биргаликда); кун тартибидаги масала бўйича чиқишлар 5 минутгача; маълумотнома билан чииқшлар 5 минутгача;
- 15 дақиқагача овозларни ҳисоблаш учун техник танаффус;
- жамият акциядорларининг умумий йиғилишида овозларни санаб чиқиш саноқ комиссияси томонидан амалга оширилади;
- Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек кун тартибидаги масалалар бўйича овоз бериш натижалари жамият акциядорларининг умумий йиғилишида эълон қилинади;
- Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш: соат 15.00 дан 16.30 гача.
3.
Жамиятнинг эълон қилинган акциялар сонини 5 000 000 000 000 (Беш триллион) донадан 4 180 000 000 000 (Тўрт триллион бир юз саксон миллиард) донага камайтирилсин ва Жамият уставига тегишли ўзгартиш киритилсин
4.
Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлансин. (Мазкур Баённомага1-илова). Жамият Бош директори Махкамов Н.С.га Жамият уставини янги таҳрирда давлат рўйхатидан ўтказиш топширилсин.