Умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорнинг тўлиқ шакли:
1.
Саноқ комиссияси аъзолар сони 3 (уч) кишидан иборат қуйидаги таркибда тасдиқлансин:
Шамхалова Д.Н., Хашимов С.А. ва Ойдинов А.Э.
2.
Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши учун таклиф этилаётган регламенти тасдиқлансин:
- кун тартибидаги чиқишлар бўйича сўровлар йиғилиш котиби орқали оғзаки равишда тақдим этилади.
- Сўзга чиқиш аризалар келиб тушишидан келиб чиққан ҳолда навбат билан тақдим этилади;
- кун тартибидаги масала бўйича ҳисоботлар 10 минутгача (саволларга жавоблар билан биргаликда); кун тартибидаги масала бўйича чиқишлар 7 минутгача; маълумотнома билан чииқшлар 5 минутгача;
- 20 дақиқагача овозларни ҳисоблаш учун техник танаффус;
- жамият акциядорларининг умумий йиғилишида овозларни санаб чиқиш саноқ комиссияси томонидан амалга оширилади;
- Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек кун тартибидаги масалалар бўйича овоз бериш натижалари жамият акциядорларининг умумий йиғилишида эълон қилинади;
- Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш: соат 15.00 дан 16.30 гача.
3.
«Universal Sug’urta» AJ кузатув кенгаши аъзоларининг ваколатлари муддатидан аввал тугатилсин: Ма Елена Семеновна (Ma Yelena Semenovna), Ирчаева Шаропат Мухсидовна (Irchayeva Sharopat Muxsidovna) ва Файзиев Фирдавсин Фарходович (Fayziyev Firdavsin Farxodovich) кузатув кенгашининг мустақил аъзоси.
4.
Жамиятнинг Кузатув Кенгаши 2021 йил 07 октябрдан бошлаб кейинги навбатдаги умумий йиғилишига қадар қуйидаги миқдорий ва шахсий таркибда сайлансин: Ма Елена Семеновна (Ma Yelena Semenovna) Рахимова Рано Валерьевна (Raximova Rano Valerevna) Файзиев Фирдавсин Фарходович (Fayziyev Firdavsin Farxodovich).