«UNIVERSAL SUG

Суғуртанинг энг яхши анъаналарига асосан

+0 (71) 266-90-16

"Universal Sug'urta" Акциядорлик жамияти Нега «Universal Sug'urta» ? Ҳамкорлик

«UNIVERSAL SUG'URTA»

Компания мақсади ва фаолият предмети Компаниянинг лицензияси ва таъсис ҳужжатлари Раҳбарият тўғрисида маълумот Ташкилий тузилма Коллегал ва маслаҳат органлар Корпоратив бошқарув бўйича жамиятнинг ички ҳужжатлари

Қўшимча маълумотлар

Бўш иш ўринлари Таҳлилий шарҳлар Оммавий тадбирлар Эълон қилинган тендерлар

Акциядорларига маълумотлар

Жамият томонидан ўз акцияларининг сотиб олиниши тўғрисидаги маълумотлар Ҳисобланган ва тўланган дивидендлар ҳақида маълумот Фаолиятдаги муҳим фактлар Аффилланган шахслар рўйхати Акциядорларнинг умумий йиғилишида қабул қилинган қарорларга берилган овозлар бўйича якун Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида ахборот Қимматли қоғозлар эмиссия проспекти Жамият ҳарид қилган акциялар тўғрисида маълумот

Ҳисоботлар

Аудиторлик хулосаси Эмитентнинг чорак ва йилик ҳисоботи Корхонанинг чорак ва йиллик ҳисоботи

Ривожланиш режаси

Бизнес-режа Ривожланиш режаси

«Universal Sug’rta» АЖ акционерларининг 2020 йил 19 июндаги йиллик умумий йиғилишида қабул қилинган қарорлар ва овоз бериш натижалари
Овоз беришга қўйилган масалалар Овоз бериш якунлари
ёқлаш қарши бетарафлар
% сони % сони % сони
1. Акциядорлар йиллик умумий йиғилишининг саноқ комиссиясининг миқдорий ва шахсий таркибини тасдиқлаш 100 1 480 766 000 000 000 0 0 0 0
2. Акциядорлар йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш 100 1 480 766 000 000 000 0 0 0 0
3. Жамият кузатув кенгашининг 2019 йилда бажарилган ишлар буйича ҳисоботи 100 1 480 766 000 000 000 0 0 0 0
4. Жамият Бош директорининг 2019 йилда Жамият Бизнес-режасининг ижроси натижалари тўғрисидаги ҳисоботи 100 1 480 766 000 000 000 0 0 0 0
5. Жамиятнинг кузатув кенгашининг жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи 100 1 480 766 000 000 000 0 0 0 0
6. Жамият Бош директорининг жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи 100 1 480 766 000 000 000 0 0 0 0
7. Тафтиш комиссиясининг 2019 йил якунлари бўйича хулосасини эшитиш 100 1 480 766 000 000 000 0 0 0 0
8. 2019 йил якунлари бўйича учун Жамиятнинг молиявий ҳисоботларини текшириш натижалари тўғрисида аудиторлик ташкилотининг хулосасини эшитиш 100 1 480 766 000 000 000 0 0 0 0
9. 2019 йил учун Жамиятнинг йиллик ҳисоботи, бухгалтерлик баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш 100 1 480 766 000 000 000 0 0 0 0
10. Жамият фойда ва зарарлар ҳисобварағини тасдиқлаш. 100 1 480 766 000 000 000 0 0 0 0
11. 2019 йилда Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича Жамиятнинг фойда ва зарарларини тақсимлаш. 62,8 929 088 800 000 37,2 551 677 200 000 0 0
12. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш: - - - - - -
12.1. Ирчаева Шаропат Мухсидовна (Irchayeva Sharopat Muxsidovna) 31,37 1 393 633 200 000 0 0 0 0
12.2. Ма Елена Семеновна (Ma Yelena Semenovna) 31,37 1 393 633 200 000 0 0 0 0
12.3. Камилов Миррахим Мухсидович (Kamilov Mirraxim Muxsidovich) 0 0 0 0 0 0
12.4. Джалалов Бекзод Тухтамурадович (Djalalov Bekzod Tuxtamuradovich) 0 0 0 0 0 0
12.5. Атамухамедова Умида Файзуллаевна (Atamuxamedova Umida Fayzullayevna) 37,26 1 655 031 600 000 0 0 0 0
13. Жамият кузатув кенгашининг раиси ва аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорларини белгилаш 100 1 480 766 000 000 0 0 0 0
14. Жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш: - - - - - -
14.1. Янгаев Рамиль Камилович (Yangayev Ramil Kamilovich) 100 1 480 766 000 000 0 0 0 0
14.2. Зуфарова Наргиза Тохировна (Zufarova Nargiza Toxirovna) 100 1 480 766 000 000 0 0 0 0
14.3. Сулейманходжаева Фируза Ахроловна (Suleymanxodjayeva Firuza Axrolovna) 62,8 929 088 800 000 0 0 0 0
14.4. Ботиров Жамшид Ботирович (Botirov Jamshid Botirovich) 37,2 551 677 200 000 0 0 0 0
15. Жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари тасдиқлаш 100 1 480 766 000 000 0 0 0 0
16. Кейинги акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишига қадар Жамиятнинг аффилланган шахси «Туронбанк» АТБ билан жамиятнинг оддий хўжалик юритиш асносида содир этилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш тўғрисида. 100 1 118 657 000 000 0 0 0 0
17. Бухгалтерия ҳисобининг халқаро ва миллий стандартларига мувофиқ Universal Sug'urta АЖ молиявий ҳисоботларини аудиторлик текширувидан ўтказиш, 2020 йил учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматлари учун тўловнинг энг кўп миқдорини тасдиқлаш тўғрисида 100 1 480 766 000 000 0 0 0 0
18. Жамият эълон қилинган акциялар сонини камайтириш тўғрисида. 100 1 480 766 000 000 0 0 0 0
19. Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш. 100 1 480 766 000 000 0 0 0 0
20. Дебитор қарздорликни ҳисобдан чиқаришни маъқуллаш. 100 1 480 766 000 000 0 0 0 0
Умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорларнинг тўлиқ баёни:
1. Саноқ комиссияси аъзолар сони 3 (уч) кишидан иборат қуйидаги таркибда тасдиқлансин:
- Арифходжаев М.Р.
- Абдул-Ахадов А.А.
- Матякубова З.К.
2. Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши учун таклиф этилаётган регламенти тасдиқлансин:
- кун тартибидаги чиқишлар бўйича сўровлар йиғилиш котиби орқали оғзаки равишда тақдим этилади.
- Сўзга чиқиш аризалар келиб тушишидан келиб чиққан ҳолда навбат билан тақдим этилади;
- кун тартибидаги масала бўйича ҳисоботлар 10 минутгача (саволларга жавоблар билан биргаликда); кун тартибидаги масала бўйича чиқишлар 7 минутгача; маълумотнома билан чииқшлар 5 минутгача;
- 20 дақиқагача овозларни ҳисоблаш учун техник танаффус;
- жамият акциядорларининг умумий йиғилишида овозларни санаб чиқиш саноқ комиссияси томонидан амалга оширилади;
- Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек кун тартибидаги масалалар бўйича овоз бериш натижалари жамият акциядорларининг умумий йиғилишида эълон қилинади;
- Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш: соат 16.00 дан 18.30 гача.
3. 2019 йилда бажарилган ишлар бўйича Жамият Кузатув кенгашининг ҳисоботи тасдиқлансин. (Мазкур Баённомага 1-илова).
4. Жамият Бош директорининг 2019 йилда Жамият бизнес-режасининг ижроси натижалари тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин. (Мазкур Баённомага 2-илова).
5. Жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги Жамият Кузатув Кенгашининг ҳисоботи тасдиқлансин. (Мазкур Баённомага 3-илова).
6. Жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги Жамият Бош директорининг ҳисоботи тасдиқлансин. (Мазкур Баённомага 4-илова).
7. Тафтиш комиссиясининг 2019 йил якунлари бўйича ҳисоботини маълумотучун қабул қилинсин. (Мазкур Баённомага 5-илова).
8. «MARIKON-AUDIT» МЧЖнинг 2019 йил якунлари бўйича Жамиятнинг молиявий ҳисоботларини текшириш натижалари тўғрисидаги хулосаси маълумотучун қабул қилинсин. (Мазкур Баённомага 6-илова).
9. 2019 йил учун Жамиятнинг йиллик ҳисоботи, бухгалтерлик баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин (Мазкур Баённомага 7-илова).
10. 2019 йил учун Жамият фойда ва зарарлар ҳисобварағини тасдиқлаш (Мазкур Баённомага 8-илова).
11. Жамиятнинг 2019 йилдаги соф фойдасининг 187 238 316 (бир юз саксон етти миллион икки юз ўттиз саккиз минг уч юз ўн олти) сўм миқдоридаги қисми Жамият захира фондига юборилсин. 2019 йил якуни бўйича соф фойдани тақсимланмаган ҳолда қолдирилсин, акциялар бўйича дивидендлар тўланмасин.
12. Жамият Кузатув Кенгаши 2020 йил 19 июндан 1 йил муддатга ёки кейинги Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишига қадар, агар кейинроқ ўтказилса, қуйидаги миқдорий ва шахсий таркибда сайлансин: Ирчаева Шаропат Мухсидовна, (Irchayeva Sharopat Muxsidovna), Ма Елена Семеновна (Ma Yelena Semenovna), Атамухамедова Умида Файзуллаевна (Atamuxamedova Umida Fayzullayevna)
13. Кузатув Кенгаши аъзоларига: Кузатув Кенгаши раисига – ҳар ойда 600 000 (олти юз минг) сўм миқдорида; Кузатув Кенгаши аъзоларига ҳар ойда 400 000 (тўрт юз минг) сўм миқдорида ҳақ тўлаш белгилансин.
14. 2020 йил 19 июндан 1 йил муддатга ёки кейинги Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишига қадар, агар кейинроқ ўтказилса, Жамиятнинг тафтиш комиссияси қуйидаги таркибда сайлансин: Янгаев Рамиль Камилович (Yangayev Ramil Kamilovich); Зуфарова Наргиза Тохировна (Zufarova Nargiza Toxirovna); Сулейманходжаева Фируза Ахроловна (Suleymanxodjayeva Firuza Axrolovna).
15. Тафтиш комиссияси аъзоларига:
тафтиш комиссияси раисига 446000 (тўрт юз қирқ олти минг) сўм миқдорида ҳар ойда;
тафтиш комиссияси аъзоларига – ҳар ойда 223000 (икки юз йигирма уч минг) сўм миқдорида ҳақ тўлаш белгилансин.
16. Кейинги акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишига қадар Жамиятнинг аффилланган шахси «Туронбанк» АТБ билан жамиятнинг оддий хўжалик юритиш асносида содир этилиши мумкин бўлган битимлар маъқуллансин.
17. 2021 йил учун миллий ва халқаро стандартларга мувофиқ Жамиятнинг молиявий ҳисоботлари аудиторлик текширувидан ўтказилсин. 2020 йил учун Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти текшируивни ўтказиш учун "МARIKON AUDIT" МЧЖ аудиторлик ташкилотини белгилансин. Бухгалтерия хисобининг миллий стандартларга мувофиқ, унинг хизматлари учун тўловнинг энг кўп миқдори 14 000 000 (ўн тўрт миллион) сўм, халқаро стандартларга мувофиқ – 17 000 000 (ўн етти миллион) сўм миқдорида белгилансин. Жамият ижроия органига 2020 йил учун аудит текшируви ўтказиш учун «МARIKON AUDIT» МЧЖ билан шартнома тузиш топширилсин.
18. Жамиятнинг эълон қилинган акциялар сонини 4 180 000 000 000 (Тўрт триллион бир юз саксон миллиард) донадан 3 750 000 000 000 (Уч триллион етти юз эллик миллиард) донага камайтирилсин ва Жамият уставига тегишли ўзгартиш киритилсин
19. Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлансин. (Мазкур Баённомага 9-илова). Жамият Бош директори Махкамов Н.С.га Жамият уставини янги таҳрирда давлат рўёхатидан ўтказиш топширилсин.
20. «Universal Sug’urta» АЖнинг 697 945 860,51 сўм миқдоридаги дебитор қарздорлиги ҳисобдан чиқарилсин.
Эмитентнинг ижроия органи, кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзолари фойдасига ҳисобланган ва тўланган ҳақ ва (ёки) компенсациялар***
Ф.И.Ш. Шахс аъзоси ҳисобланган эмитент органининг номи Тўлов тури (ҳақ ва (ёки) компенсациялар) Ҳисобланган сумма (сўм) Маблағлар ҳисобланган давр Тўлов назарда тутилган эмитент ҳужжати
1. Ма Елена Семеновна Кузатув Кенгаши аъзоси ҳақ 4 836 651,01 03.06.2019-02.06.2020 10.06.2019 йилдаги 1 сонли ЙАУЙ баённомаси
2. Ирчаева Шаропат Мухсидовна Кузатув Кенгаши аъзоси ҳақ 7 254 976,50 03.06.2019-02.06.2020 10.06.2019 йилдаги 1 сонли ЙАУЙ баённомаси
3. Атамухамедова Умида Файзуллаевна Кузатув Кенгаши аъзоси ҳақ 4 815 311,01 03.06.2019-02.06.2020 10.06.2019 йилдаги 1 сонли ЙАУЙ баённомаси
4. Янгаев Рамиль Камилович Тафтиш комиссияси аъзоси ҳақ 4 836 651,01 03.06.2019-02.06.2020 10.06.2019 йилдаги 1 сонли ЙАУЙ баённомаси
5. Зуфарова Наргиза Тохировна Тафтиш комиссияси аъзоси ҳақ 2 418 325,50 03.06.2019-02.06.2020 10.06.2019 йилдаги 1 сонли ЙАУЙ баённомаси

Чоп этилиш санаси : 2020-06-30 17:21:36

«UNIVERSAL SUG'URTA» Акциядорлик жамияти

Сайтда чоп этилган маълумотларни кучириб олиш, шунингдек ахборот ва хабарлардан парча келтириш факат маълумот манбаси сифатида сайтга хавола келтириш шарти билан рухсат етилади. Парча келтиришда, кучириб олишда маълумотларга узгаришлар киритиш, кушимчалар килиш, ёки маълумотни бузиб курсатиш ман етилади.

Tashriflar statistikasi:

0000167 : bugun

0041692 : oy

0030909 : yil

0000237 : hit