Ҳар бир хайдовчи «йўл – бу юқори хавф майдони» эканлигини яхши билади. Хайдовчилик тажрибангиз қанчалар катта бўлмасин, aвтоуловингизни қанчалар эҳтиётлик билан бошқарманг, бахтсиз ходиса ва унинг оқибатида кўриладиган зарар ва кейинги харажатлардан ҳеч ким кафолатланмаган. Автоуловни бошқариш барча йўл ҳаракати иштирокчилари учун юқори хавф билан боғлиқ. Автоуловни бошқараётган вақтда ёнингизда «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш» полисининг мавжудлиги – нафақат бирор-бир Йўл транспорт ходисаси натижасида келтирилган зарарни суғурта компанияси томонидан жабрланувчи (учинчи шахсга) га зарарни қоплаб беришдаги ишонч, балки Йўл харакати қоидаларида белгиланган хайдовчининг мажбуриятидир.
«Universal Sug'urta» AЖ ўзининг ҳамкорлари билан биргаликда Фарғона вилоятида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш полисларини расмийлаштириш ва етказиб бериш синов лойиҳасини ишга туширганини эълон қилади.
Ушбу синов лойиҳа доирасида транспорт восита эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш полиси мижозларнинг «Telegram» иловаси орқали аризаси рўйхатга олинганидан сўнг келаси куни уларга қулай бўлган жой ва вақтда бепул етказиб берилади. Мижозлар ўз аризаси ва керакли хужжатларни юборганларидан сўнг маълумотлар ўрганилади ва 1 кун ёки 24 соат ичида «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш» полисларини етказиб берилади. Аризаларни қабул қилиш ҳизмати туну-кун ишлайди, ундан ташқари мижозларимиз «Universal Sug'urta» мобил иловасини «PlayMarket» va «Appstore» илова дўконлари орқали бепул юклаб, мобил тизимидан фойдаланишлари мумкин.
Синов лойиҳанинг асосий ғояси- ушбу худуд аҳолисига «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш» полисларини сотиб олиш жараёнини енгиллаштириш, хусусан ушбу лойиҳа мижозларимизга ўзларига қулай бўлган жойда: уйда ёки бошқа бир интерент алоқаси мавжуд бўлган жойда ва вақтда «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш» полисини расмийлаштириш имконини беради; ва албатта уларнинг вақтларини тежайди.
Синов лойиҳаси Фарғона вилоятида ўз фаолиятини бошлади, шу билан бирга «Universal Sug'urta» AЖ Ўзбекистон Республикасининг бошқа вилоятларида ҳам ушбу ҳизматни жорий этиш режасини яқин келажакда амалга ошириш ҳаракатида.
Биз мижозларимизни ва уларнинг вақтини қадрлаймиз, шунинг учун суғурта бозорида энг яхши хизмат ва энг қулай шароитлар таклиф этамиз. Суғурта полисини етказиб бериш хизмати – бу қулай ва осон!
Tashriflar statistikasi:
0000150 : bugun
0050979 : oy
0112225 : yil
0000190 : hit