>>
2017 йил 30 август куни «Universal Sug'urta» Акциядорлик жамияти акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказиш тўғрисида ахборот
«Universal Sug’urta» АЖ ациядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида ахборот
Ҳурматли акциядорлар!
«Universal Sug’urta» Акциядорлик жамияти , жойлашган манзили (почта манзили): Тошкент шахар, Мирзо-Улугбек тумани, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220, e-mail: info@uns.uz, 2017 йил 30 август куни соат 12-00да Тошкент шахар, Мирзо-Улугбек тумани, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220 уйда жойлашган манзилда акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтиши тўғрисида хабар қилади. Йиғилишнинг кун тартибидаги масалалар қуйидагилардан иборат:
1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссиясининг аъзоларининг сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш.
3. 2014, 2015 ва 2016 йиллар учун Жамият ижроия органига тўланган ҳақ ва компенсациялар миқдорини тасдиқлаш.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорларнинг реестрини тузиш санаси: 2017 йил 24 август.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхати билан қуйидаги манзилда танишингиз мумкин: Тошкент шахар, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220 уй.
Умумий йиғилишда иштирок этиш учун рўйхатга олинаётганда акциядор ўзи билан паспорт ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ шахсини тасдиқловчи бошқа хужжат, акциядор вакили эса ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон орқали олишингиз мумкин: (99871) 266-90-14, 266-90-16.
«Universal Sug’urta» АЖ Кузатув кенгаши.
Tashriflar statistikasi:
0000039 : bugun
0051854 : oy
0113100 : yil
0000042 : hit