>>
2018 йил 4 май куни «Universal Sug'urta» Акциядорлик жамияти акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказиш тўғрисида ахборот
«Universal Sug’urta» АЖ ациядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида ахборот
Ҳурматли акциядорлар!
«Universal Sug’urta» Акциядорлик жамияти , жойлашган манзили (почта манзили): Тошкент шахар, Мирзо-Улугбек тумани, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220, e-mail: info@uns.uz, 2018 йил 04 май куни соат 15-00да Тошкент шахар, Мирзо-Улугбек тумани, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220 уйда жойлашган манзилда акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтиши тўғрисида хабар қилади. Йиғилишнинг кун тартибидаги масалалар қуйидагилардан иборат:
1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссиясининг аъзоларининг миқдорий ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш.
3. Жамият эълон қилинган акциялар миқдорини камайтириш тўғрисида.
4. Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорларнинг реестрини тузиш санаси: 2018 йил 30 апрель.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхати билан қуйидаги манзилда танишингиз мумкин: Тошкент шахар, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220 уй.
Умумий йиғилишда иштирок этиш учун рўйхатга олинаётганда акциядор ўзи билан паспорт ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ шахсини тасдиқловчи бошқа хужжат, акциядор вакили эса ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон орқали олишингиз мумкин: (99871) 266-90-14, 266-90-16.
«Universal Sug’urta» АЖ Кузатув кенгаши.
Tashriflar statistikasi:
0000136 : bugun
0050965 : oy
0112211 : yil
0000172 : hit