>>
«Universal Sug’urta» АЖ акцияларини сотиб олиш бўйича имтиёзли хуқуққа эга бўлган акциядорла учун эълон
«Universal Sug’urta» АЖ 2019 йил 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳар бирининг номинал қиймати 0,01 сўм, чиқаришнинг умумий қиймати 4 500 000 000 сўм бўлган 450 000 000 000 дона оддий эгаси ёзилган хужжатсиз акцияларни P0811-12 –сонли Universal Sug’urta» АЖ қўшимча акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарори рўйхатга олингани тўғрисида хабар беради.
Қўшимча акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорга мувофиқ, «Universal Sug’urta» АЖ акциядорлари – оддий акциялар эгалари ўзларига тегишли оддий акциялар сонига мутаносиб равишда мазкур чиқарилишдаги оддий акцияларни сотиб олиш бўйича имтиёзли ҳуқуққа эгадирлар.
2019 йил 25 ноябрь холатига шаклллантирилган акциядорлари реестрида қайд этилган «Universal Sug’urta» АЖ акциядорлари – оддий акциялар эгалари қўшимча чиқарилишдаги акцияларини сотиб олиш бўйича имтиёзли ҳуқуққа эгадирлар.
Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ушбу билдириш эълон қилинган пайтдан эътиборан ўн кун.
«Universal Sug’urta» АЖ Кузатув кенгашининг 2019 йил 30 декабрдаги қарорига мувофиқ хар бир акция учун жойлаштириш нархи 0,01 сўм миқдорида белгиланди.
Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни «Universal Sug’urta» АЖга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида «Universal Sug’urta» АЖга тақдим этилиши керак.
Имтиёзли ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.
Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин қолган акциялар ёпиқ обуна бўйича қўшимча чиқарилиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган «Universal Sug’urta» АЖ акциядорларига сотилади.
2019 йил 28 декабрда Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан рўйхатга олинган P0811-12 –сонли қўшимча акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарори матни билан «Universal Sug’urta» АЖнинг корпоратив веб-сайтида (www.uns.uz) ва «Universal Sug’urta» АЖнинг нинг Ўзбекистон Республикаси Тошкент ш. Буюк Ипак Йули 218-220 уйда (электрон почта info@uns.uz ) жойлашган бош офисида танишишингиз мумкин.
Сизни қизиқтирган барча саволлар билан «Universal Sug’urta» АЖнинг бош офисига мурожаат қилишингиз мумкин. Телефон: 71 266-90-16, факс: 71266-90-17
«Universal Sug’urta» АЖ Кузатув кенгаши
Tashriflar statistikasi:
0000152 : bugun
0050981 : oy
0112227 : yil
0000193 : hit