>>
2020 йил 19 июн куни «Universal Sug'urta» Акциядорлик жамияти акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида ахборот
«Universal Sug’urta» АЖ ациядорларининг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида ахборот
Ҳурматли акциядорлар!
«Universal Sug’urta» Акциядорлик жамияти , жойлашган манзили (почта манзили): Тошкент шахар, Мирзо-Улугбек тумани, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220, e-mail: info@uns.uz, 2020 йил 19 июнь куни соат 16-00да Тошкент шахар, Мирзо-Улугбек тумани, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220 уйда жойлашган манзилда акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтиши тўғрисида хабар қилади. Йиғилишнинг кун тартибидаги масалалар қуйидагилардан иборат:
1. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши саноқ комиссиясининг аъзоларининг миқдорий ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш.
3. 2019 йилда амалга оширилган ишлар бўйича Жамият Кузатув кенгашининг ҳисоботи.
4. 2019 йилда Жамият бизнес-режасини бажариш натижалари бўйича Жамият бош директорининг ҳисоботи.
5. Жамиятнинг ривожланиш стратегиясига эришиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Жамият Кузатув кегашининг ҳисоботи.
6. Жамиятнинг ривожланиш стратегиясига эришиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Жамият Бош директорининг ҳисоботи.
7. 2019 йил якуни бўйича Тафтиш комиссиясининг хулосасини эшитиш .
8. 2019 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботларни текшириш натижаси юзасидан аудиторлик ташкилотининг хулосасини эшитиш.
9. 2019 йил учун йиллик ҳисобот, бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш.
10. Жамият фойда ва зарарлар ҳисобварағини тасдиқлаш.
11. 2019 йил учун Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича Жамиятнинг фойда ва зарарларини тақсимлаш.
12. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
13. Жамият Кузатув кенгаши Раиси ва аъзоларига ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш.
14. Жамият Тафтиш комиссиясини сайлаш.
15. Жамият Тафтиш комиссиясининг аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини тасдиқлаш.
16. Кейинги акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишига қадар Жамиятнинг аффилланган шахси «Туронбанк» АТБ билан жамиятнинг оддий хўжалик юритиш асносида содир этилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.
17. Бухгалтерия ҳисобининг халқаро ва миллий стандартларига мувофиқ Universal Sug'urta АЖ молиявий ҳисоботларини аудиторлик текширувидан ўтказиш, 2020 йил учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматлари учун тўловнинг энг кўп миқдорини тасдиқлаш тўғрисида
18. Жамият эълон қилинган акциялар сонини камайтириш тўғрисида.
19. Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
20. Дебитор қарздорликни ҳисобдан чиқаришни маъқуллаш.
Акциядорларнинг реестрини тузиш санаси:
Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар бериш учун – 2020 йил 26 май;
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорларнинг реестрини тузиш санаси: 2020 йил 15 июнь.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхати билан қуйидаги манзилда танишингиз мумкин: Тошкент шахар, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220 уй иш кунлари соат 10.00 дан 16.00 гача.
Умумий йиғилишда иштирок этиш учун рўйхатга олинаётганда акциядор ўзи билан паспорт ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ шахсини тасдиқловчи бошқа хужжат, акциядор вакили эса ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон орқали олишингиз мумкин: (99871) 266-90-14, 266-90-16.
«Universal Sug’urta» АЖ Кузатув кенгаши.
Чоп этилиш санаси : 2020-05-26 16:32:52
Tashriflar statistikasi:
0000179 : bugun
0051008 : oy
0112254 : yil
0000225 : hit