>>
«Universal Sug’urta» акциядорлик жамияти акцияларининг қўшимча 13-чиқарилишини амалга ошмаган деб топиш тўғрисида эълон
Ўзбекистон Республикаси, 100077, Тошкент ш. Буюк Ипак Йули 218-220 уйда жойлашган «Universal Sug’urta» АЖ, Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан 2020 йил 25 декабрда P0811-13 –сон билан рўйхатга олинган ҳар бирининг номинал қиймати 0,01 сўм, чиқаришнинг умумий қиймати 5 000 000 000 (беш миллиард)сўм бўлган 500 000 000 000 (беш юз миллиард) дона оддий эгаси ёзилган хужжатсиз акцияларни қўшимча чиқариш жойлаштирилмаганини ва тегишли равишда амалга ошмаганлигини эълон қилади.
Чиқарилишни амалга ошмаган деб топиш тўғрисидаги 2021 йил 6 августдаги 15-09/016-сонли қарор Ўзбекистон Республикаси Молия ВАзирлиги томонидан қабул қилинган.
Ушбу чиқарилишдаги жойлаштирилган қимматли қоғозлар учун маблағларни қайтариш тартиби: ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилмаганлиги сабабли маблағлар қайтарилмайди.
Tashriflar statistikasi:
0000166 : bugun
0050995 : oy
0112241 : yil
0000208 : hit