>>
2017 йил 2 июн куни «Universal Sug'urta» Акциядорлик жамияти акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида ахборот
«Universal Sug’urta» АЖ ациядорларининг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида ахборот
Ҳурматли акциядорлар!
«Universal Sug’urta» Акциядорлик жамияти , жойлашган манзили (почта манзили): Тошкент шахар, Мирзо-Улугбек тумани, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220, e-mail: info@uns.uz, 2017 йил 2 июнь куни соат 17-00да Тошкент шахар, Мирзо-Улугбек тумани, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220 уйда жойлашган манзилда акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтиши тўғрисида хабар қилади. Йиғилишнинг кун тартибидаги масалалар қуйидагилардан иборат:
1. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши саноқ комиссиясининг аъзоларининг сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш.
3. 2016 йилда амалга оширилган ишлар бўйича Жамият Кузатув кенгашининг ҳисоботи.
4. 2016 йилда Жамият бизнес-режасини бажариш натижалари бўйича Жамият бош директорининг ҳисоботи.
5. Жамиятнинг ривожланиш стратегиясига эришиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Жамият Кузатув кегашининг ҳисоботи.
6. Жамиятнинг ривожланиш стратегиясига эришиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Жамият Бош директорининг ҳисоботи.
7. 2016 йил якуни бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи.
8. 2016 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботларни текшириш натижаси юзасидан аудиторлик ташкилотининг хулосаси.
9. 2016 йил учун йиллик ҳисобот, бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш.
10. Жамият фойда ва зарарлар ҳисобварағини тасдиқлаш.
11. 2016 йил учун Жамиятнинг фойда ва зарарларини тақсимлаш.
12. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
13. Жамият Кузатув кенгаши Раиси ва аъзоларига ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш.
14. Жамият Тафтиш комиссиясини сайлаш.
15. Жамият Тафтиш комиссиясининг аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини тасдиқлаш.
16. Кейинги акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишига қадар Жамиятнинг аффилланган шахси «Туронбанк» АТБ билан жамиятнинг оддий хўжалик юритиш асносида содир этилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.
17. Кейинги акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишига қадар Жамиятнинг аффилланган шахси «FERON LEASING» МЖЧ ЛК билан жамиятнинг оддий хўжалик юритиш асносида содир этилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.
18. Жамият дебиторлик қарздорлигини хисобдан чиқариш тўғрисида.
19.Жамият эълон қилинган акциялар миқдорини кўпайтириш тўғрисида.
20. Жамият уставига ўзгартиш киритиш тўғрисида.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорларнинг реестрини тузиш санаси: 2017 йил 29 май.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхати билан қуйидаги манзилда танишингиз мумкин: Тошкент шахар, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220 уй.
Умумий йиғилишда иштирок этиш учун рўйхатга олинаётганда акциядор ўзи билан паспорт ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ шахсини тасдиқловчи бошқа хужжат, акциядор вакили эса ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон орқали олишингиз мумкин: (99871) 266-90-14, 266-90-16.
«Universal Sug’urta» АЖ Кузатув кенгаши.
Tashriflar statistikasi:
0000141 : bugun
0050970 : oy
0112216 : yil
0000177 : hit