«Universal Sug’urta» АЖ ациядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида ахборот
«Universal Sug’urta» АЖ ациядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида ахборот
Ҳурматли акциядорлар!
«Universal Sug’urta» Акциядорлик жамияти , жойлашган манзили (почта манзили): Тошкент шахар, Мирзо-Улугбек тумани, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220, e-mail: info@uns.uz, 2016 йил 9 декабрь куни соат 12-00да Тошкент шахар, Мирзо-Улугбек тумани, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220 уйда жойлашган манзилда акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтиши тўғрисида хабар қилади. Йиғилишнинг кун тартибидаги масалалар қуйидагилардан иборат:
1. Саноқ комиссиясининг таркибини тасдиқлаш.
2. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тартибини белгилаш.
3. Эълон қилинган акциялар миқдорини камайтириш.
4. Жамият уставига ўзгартишлар киритиш.
5. Жамият ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдори чегарасини белгилаш.
6. «Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида» ги Низомга киритиладиган ўзгартишларни тасдиқлаш.
7. «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги Низомга киритиладиган ўзгартишларни тасдиқлаш.
8. «Ижроия орган тўғрисида»ги Низомга киритиладиган ўзгартишларни тасдиқлаш.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорларнинг реестрини тузиш санаси: 2016 йил 4 декабрь. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхати билан қуйидаги манзилда танишингиз мумкин: Тошкент шахар, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220 уй.
Умумий йиғилишда иштирок этиш учун рўйхатга олинаётганда акциядор ўзи билан паспорт ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ шахсини тасдиқловчи бошқа хужжат, акциядор вакили эса ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон орқали олишингиз мумкин: (99871) 266-90-14, 266-90-16.
«Universal Sug’urta» АЖ Кузатув кенгаши.
Чоп этилиш санаси : 2016-11-29 13:59:00