>>
«Universal Sug’urta» АЖ ациядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида ахборот
«Universal Sug’urta» АЖ ациядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида ахборот
Ҳурматли акциядорлар!
«Universal Sug’urta» Акциядорлик жамияти , жойлашган манзили (почта манзили): Тошкент шахар, Мирзо-Улугбек тумани, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220, e-mail: info@uns.uz, 2015 йил 20 февраль куни соат 10-00да Тошкент шахар, Мирзо-Улугбек тумани, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220 уйда жойлашган манзилда акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтиши тўғрисида хабар қилади. Йиғилишнинг кун тартибидаги масалалар қуйидагилардан иборат:
1. Саноқ комиссиясининг таркибини тасдиқлаш.
2. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тартибини белгилаш.
3. «Universal Sug’urta» АЖга тегишли умумий қиймати 1 132 332 600 (Бир миллиард бир юз ўттиз икки миллион уч юз ўттиз икки минг олти юз) сўм бўлган 666 078 дона акцияларни, шундан 300 578 дона оддий акция, 365 500 дона имтиёзли акцияларни Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси шахсида давлат фойдасига беғараз ўтказиш тўғрисида.
4. «Premium Assistance» МЧЖ иштирокчилари умумий йиғилишида ушбу масала кўриб чиқилган тақдирда, унинг устав фондида Жамият 28,08 фоиз улушга эга «Premium Assistance» МЧЖга тегишли «Туронбанк» АТБнинг барча акцияларини давлат фойдасига беғараз ўтказишга розилик бериш.
5. «FERON LEASING» МЧЖ ЛК иштирокчилари умумий йиғилишида ушбу масала кўриб чиқилган тақдирда, унинг устав фондида Жамият 7,68 фоиз улушга эга «FERON LEASING» МЧЖ ЛКга тегишли «Туронбанк» АТБнинг барча акцияларини давлат фойдасига беғараз ўтказишга розилик бериш.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорларнинг реестрини тузиш санаси: 2015 йил 16 февраль.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхати билан қуйидаги манзилда танишингиз мумкин: Тошкент шахар, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220 уй.
Умумий йиғилишда иштирок этиш учун рўйхатга олинаётганда акциядор ўзи билан паспорт ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ шахсини тасдиқловчи бошқа хужжат, акциядор вакили эса ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон орқали олишингиз мумкин: (99871) 266-90-14, 266-90-16.
«Universal Sug’urta» АЖ Кузатув кенгаши.
Tashriflar statistikasi:
0000133 : bugun
0050962 : oy
0112208 : yil
0000169 : hit