Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 40-моддаси талабларига мувофиқ, Овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 84-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим тузиш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир
15 март 2024 йил умумий йиғилишда юқорида баён қилинган масала бўйича қарши овоз берган ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган акциядорлар ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми «Universal Sug’urta” АЖ томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.
Акциялар битта акция учун бозор қиймати 0,0164 сўмдан сотиб олинади.
Акциядорларнинг ўзларига тегишли акцияларнинг қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорларнинг умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинганидан ўттиз кундан кеч бўлмаган муддатда билдирилиши лозим. Ушбу муддат ўтгандан кейин жамият ўн кун ичида акцияларнинг қайтариб сотиб олиниш талабини билдирган акциядорлардан акцияларни қайтариб сотиб олишлари шарт.
Акцияларни қайтариб сотиб олиш амалдаги қонунчилик ва Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 40 ва 41-моддалари талаблари асосида амалга оширилади.
Tashriflar statistikasi:
0000184 : bugun
0051013 : oy
0112259 : yil
0000234 : hit