>>
«Universal Sug’urta» АЖ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш туғрисида ахборот
«Universal Sug’urta» Акциядорлик жамияти, жойлашган манзили (почта манзили): Тошкент шахар, Мирзо-Улугбек тумани, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220, e-mail: info@uns.uz, 2024 йил 15 ноябр куни соат 15-00да Тошкент шахар, Мирзо-Улугбек тумани, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220 уйда жойлашган манзилда акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтиши тўғрисида хабар қилади. Йиғилишнинг кун тартибидаги масалалар қуйидагилардан иборат:
1. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссиясини миқдорий ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тартибини белгилаш.
3. Жамият томонидан қайтариб сотиб олинган акцияларни бекор қилиш.
4. «Universal Sug’urta» АЖ устав фондини камайтириш.
5. «Universal Sug’urta» АЖ уставига ўзгартириш киритиш йўли билан янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш.
6. «Universal Sug’urta» АЖ акцияларини чиқариш тўғрисидаги қарорга ўзгартириш киритиш ва акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорларга киритилаётган ўзгартиришлар матнини тасдиқлаш.
7. Жамият томонидан акцияларни сотиб олиш.
Акциядорларнинг реестрини тузиш санаси:
Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар бериш учун – 2024 йил 18 октябр;
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорларнинг реестрини тузиш санаси: 2024 йил 11 ноябр.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхати билан қуйидаги манзилда танишингиз мумкин: Тошкент шахар, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220 уй иш кунлари соат 10.00 дан 16.00 гача.
Йиғилишда иштирок этиш ва овоз бериш тартиби ахборот- коммуникация технологияларидан фойдаланмаган ҳолда шахсан иштирок этиш.
Умумий йиғилишда иштирок этиш учун рўйхатга олинаётганда акциядор ўзи билан паспорт ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ шахсини тасдиқловчи бошқа хужжат, акциядор вакили эса ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон орқали олишингиз мумкин: (99871) 266-90-14, 266-90-16.
Tashriflar statistikasi:
0000288 : bugun
0050780 : oy
0112026 : yil
0001405 : hit