>>
«Universal Sug’urta» akciyadorlik jamiyati устав фондини камайтириш тўғрисида Хабарнома
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддасига мувофиқ Сизга қуйидагиларни маълум қиламиз. “Universal Sug’urta” akciyadorlik jamiyati акциядорлари умумий йиғилишининг 2024 йил 15 ноябрдаги қарорига асосан, умумий номинал қиймати 5 516 772 000 сўм бўлган 551 677 200 000 дона эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз оддий акцияларни қисқартириш (бекор қилиш) йўли билан “Universal Sug’urta” AJ устав фонди 25 005 660 000 (йигирма беш миллиард беш миллион олти юз олтмиш минг) сўм миқдоридан 19 488 888 000 (ўн тўққиз миллиард тўрт юз саксон саккиз миллион саккиз юз саксон саккиз минг) сўм миқдоргача камайтирилди.
Жамият кредиторлари жамиятнинг устав фонди камайтирилганлигидан хабар топган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятдан ўз мажбуриятларини муддатидан олдин бажаришини ва устав фонди камайтирилиши билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини қоплашини талаб қилишга ҳақли.
Tashriflar statistikasi:
0000105 : bugun
0051500 : oy
0112746 : yil
0000228 : hit