>>
«Universal Sug’urta» АЖ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш туғрисида ахборот
«Universal Sug’urta» Акциядорлик жамияти , жойлашган манзили (почта манзили): Тошкент шахар, Мирзо-Улугбек тумани, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220, e-mail: info@uns.uz, 2025 йил 13 июнь куни соат 16-00да Тошкент шахар, Мирзо-Улугбек тумани, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220 уйда жойлашган манзилда акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтиши тўғрисида хабар қилади. Йиғилишнинг кун тартибидаги масалалар қуйидагилардан иборат:
1. Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши саноқ комиссиясини миқдорий ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тартибини белгилаш.
3. 2024 йилда амалга оширилган ишлар бўйича Жамият Кузатув кенгашининг ҳисоботи.
4. 2024 йилда Жамият бизнес-режасини ижроси натижалари тўғрисида Жамият бош директорининг ҳисоботи.
5. Жамиятнинг ривожланиш стратегиясига эришиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Жамият Кузатув кегашининг ҳисоботи.
6. Жамиятнинг ривожланиш стратегиясига эришиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Жамият Бош директорининг ҳисоботи.
7. 2024 йил якунлари бўйича МҲХС бўйича Жамиятнинг молиявий ҳисоботларини текшириш натижалари юзасидан аудиторлик ташкилотининг хулосасини эшитиш.
8. 2024 йил учун йиллик ҳисобот тасдиқлаш.
9. 2024 йил учун МҲХС бўйича Жамият бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.
10. 2024 йил учун БХМС бўйича Жамият бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.
11. 2024 йилда Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича Жамиятнинг фойда ва зарарларини тақсимлаш.
12. Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларига мувофиқ UNIVERSAL SUG’URTA АЖ молиявий ҳисоботларини аудиторлик текширувидан ўтказиш, 2025 йил учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматлари учун тўловнинг энг кўп миқдорини тасдиқлаш тўғрисида.
13. Жамият ўзи жойлаштирган акцияларни бир қисмини олиш ва ушбу акцияларнинг умумий сонини камайтириш йўли билан жамият устав фондини камайтириш тўғрисида.
14. Олинадиган акцияларнинг турлари, жамият оладиган ҳар бир турдаги акцияларнинг сони, акцияларни олиш нархи, акциялар ҳақини тўлаш шакли ва муддати, шунингдек акциялар қанча муддатда олиниши белгилаш тўғрисида;
15.Йирик битим тузиш тўғрисида.
Акциядорларнинг реестрини тузиш санаси:
Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар бериш учун – 2025 йил 21 май;
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорларнинг реестрини тузиш санаси: 2025 йил 09 июнь
.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхати билан қуйидаги манзилда танишингиз мумкин: Тошкент шахар, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220 уй иш кунлари соат 10.00 дан 16.00 гача.
Умумий йиғилишда иштирок этиш учун рўйхатга олинаётганда акциядор ўзи билан паспорт ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ шахсини тасдиқловчи бошқа хужжат, акциядор вакили эса ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон орқали олишингиз мумкин: (99871) 266-90-14, 266-90-16.
Tashriflar statistikasi:
0000115 : bugun
0050639 : oy
0073665 : yil
0000402 : hit