>>
«Universal Sug’urta» АЖ ациядорларининг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида ахборот
«Universal Sug’urta» АЖ акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш туғрисида ахборот
Ҳурматли акциядорлар!
«Universal Sug’urta» Акциядорлик жамияти , жойлашган манзили (почта манзили): Тошкент шахар, Мирзо-Улугбек тумани, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220, e-mail: info@uns.uz, 2015 йил 2 июнь куни соат 17-00да Тошкент шахар, Мирзо-Улугбек тумани, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220 уйда жойлашган манзилда акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтиши тўғрисида хабар қилади. Йиғилишнинг кун тартибидаги масалалар қуйидагилардан иборат:
1. Саноқ комиссиясининг таркибини тасдиқлаш.
2. Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тартибини белгилаш.
3. 2014 йилда амалга оширилган ишлар ва 2015 йил учун вазифалар бўйича Жамият Кузатув кенгашининг ҳисоботи.
4. 2014 йилда Жамият бизнес-режасини бажариш натижалари ҳамда 2015 йилдаги Жамиятнинг вазифалари ва ривожланишнинг асосий йўналиўлари бўйича Жамият бош директорининг ҳисоботи.
5. 2014 йил якуни бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи.
6. 2014 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботларни текшириш натижаси юзасидан аудиторлик ташкилотининг хулосаси.
7. 2014 йил учун йиллик ҳисобот, бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш.
8. Жамият фойда ва зарарлар ҳисобварағини тасдиқлаш.
9. 2014 йил учун Жамият фойдасини тақсимлаш.
10. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
11. Жамият Кузатув кенгаши Раиси ва аъзоларига ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш.
12. Жамият Тафтиш комиссиясини сайлаш.
13. Жамият Тафтиш комиссиясининг аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини тасдиқлаш.
14. Жамиятнинг ташкилий тузулмасини тасдиқлаш.
15. Кейинги акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишига қадар Жамиятнинг аффилланган шахси «Туронбанк» АТБ билан жамиятнинг оддий хўжалик юритиш асносида содир этилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.
16. Кейинги акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишига қадар Жамиятнинг аффилланган шахси «FERON LEASING» МЖЧ ЛК билан жамиятнинг оддий хўжалик юритиш асносида содир этилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.
17. Жамият уставига ўзгартиш киритиш тўғрисида.
18. «Universal Sug’urta» АЖ ижроия органи тўғрисидаги Низомга ўзгартиш киритиш тўғрисида.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорларнинг реестрини тузиш санаси: 2015 йил 27 май. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхати билан қуйидаги манзилда танишингиз мумкин: Тошкент шахар, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220 уй.
Умумий йиғилишда иштирок этиш учун рўйхатга олинаётганда акциядор ўзи билан паспорт ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ шахсини тасдиқловчи бошқа хужжат, акциядор вакили эса ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон орқали олишингиз мумкин: (99871) 266-90-14, 266-90-16.
«Universal Sug’urta» АЖ Кузатув кенгаши.
Tashriflar statistikasi:
0000191 : bugun
0051020 : oy
0112266 : yil
0000243 : hit